Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда ТИФ-шартномалари қандай рўйхатга олинади Иш ҳақига қўшимча тўлов ва устама: ҳисоблаш ва расмийлаштириш бўйича тўлиқ қўлланма Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди

30.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 330-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилмоқда. Шундай қилиб, паспортни тайёрлаш муддати узайтирилмоқда. Хусусан, у объектнинг мураккаблигига қараб:

• кўп квартирали уйлардаги квартиралар учун - 5 иш кунигача;

• якка тартибдаги уй-жой учун - 8 иш кунигача бўлган муддатда тайёрланади.

 

Кўчмас мулк объектларининг яшаш учун мўлжалланмаган қисми ва умуман кўп квартирали уй бўйича:

• умумий майдонда:

- 100 кв. метргача - 8 иш куни;
- 100 дан 1000 кв. метргача - 10 иш кунигача;
- 1000 дан 5 000 кв. метргача - 15 иш кунигача;
- 5000 дан 15 000 кв. метргача - 20 иш кунигача;
- 15000 дан 50 000 кв. метргача - 26 иш кунигача;
- 50 000 кв. метрдан ортиқ бўлганда - 35 иш кунигача муддатда тайёрланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-05-30
  • USD:12768.26 (+0.00) сум
  • EUR:14400.04 (+0.00) сум
  • RUB:162.63 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 27 май№ 21