Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати кенгайтирилди

24.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2543, рўйхат рақами 2544, 26.12.2013 й.) билан тасдиқланган Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатига (рўйхат рақами 2544-1, 22.12.2020 й.) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳужжат Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати деб қайта номланди. Унга қуйидаги гуруҳлар киритилди:

 

Ўзбекистон Республика ҳудудида учрамайдиган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар:

а) зараркунандалар – 88 номдаги;

б) ўсимлик касалликлари:

- замбуруғ касалликлари – 16 турдаги;

- нематодалар – 5 турдаги;

- бактериал касалликлар – 11 турдаги;

- вирус касалликлари – 24 турдаги;

в) бегона ўтлар – 36 номдаги.

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар:

а) зараркунандалар – 7 турдаги;

б) бегона ўтлар – 3 турдаги.

 

Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.12.2020 йилдан кучга кирди.
 

Лола Абдуазимова.