Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ким томонидан ва қандай тақиқланади

28.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тасдиқланди (19.02.2020 йилдаги 99-сон ВМҚга қаранг).

 

Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш – тегишли маълумотларни баҳолаш орқали карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини шакллантириш ва қайта кўриб чиқиш жараёни. Таҳлил мақсади – организм зарарли эканлигини ва унга қарши фитосанитария чоралари қандай даражада таъсирчан эканлигини аниқлаш.

 

Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш тасдиқланган услубиятга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) томонидан амалга оширилади.

 

Таҳлил қуйидаги уч босқичдан иборат:

  • хавфни таҳлил қилиш жараёнини бошлаш (дастлабки босқич);
  • фитосанитар хавфни баҳолаш;
  • фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш.

 

Хавфни таҳлил қилиш жараёнини бошлаш. Инспекция томонидан таҳлил қилиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

биринчидан, зарарли организм кириб келишида потенциал хавф мавжуд бўлиши ва тарқалиш йўллари аниқланганда:

  • республикага илгари олиб кирилмаган карантин остидаги маҳсулот олиб кирилишида;
  • илмий-тадқиқот ва селекция мақсадида ўсимликларнинг янги турларини импорт қилишда;
  • қадоқлаш орқали, почта жўнатмалари, чиқинди, юк, қўл юки ва бошқа йўллар билан табиий тарқалганда ва бошқа ҳолатларда;

иккинчидан, фитосанитария чораларини қўллашни талаб қиладиган зарарли организм аниқланганда. Мазкур ҳолатда маълум бир ҳудудда (минтақада) зарарланиш ўчоғи аниқланганда, илмий-тадқиқотлар натижасида ва бошқа ҳолатларда зарарли организмлар аниқланганда, фитосанитар хавф таҳлили ўтказилади.  

 

Бунда зарарли организмнинг тарқалиш йўллари аниқланганлиги тўғрисидаги маълумот ҳар қандай расмий манбалардан, маълумотлар базаларидан, илмий ва бошқа адабиётлардан олиниши мумкин. Кўрсатилган ҳолларда ёки зарарли организм аниқланган вақтдан эътиборан 90 кун ичида Инспекция фитосанитар хавфни таҳлил қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.  

 

Фитосанитар хавфни баҳолаш қуйидагилардан иборат:

  • зарарли организмларнинг карантиндаги зарарли организм деб белгилаш;
  • унинг кириб келиши, мослашиши ва тарқалиш эҳтимолини баҳолаш;
  • потенциал иқтисодий ва экологик оқибатларни аниқлаш.

 

Инспекция фитосанитар хавфни баҳолашда тегишли вазирликлар ва идоралар, ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари, аккредитациядан ўтган лабораториялар, шунингдек хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.

 

Хавфни баҳолаш натижасига кўра Инспекция томонидан фитосанитар хавфни бошқаришни баҳолаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Унинг ёрдамида хавфни бошқаришнинг усуллари белгиланади, уларнинг самарадорлиги баҳоланади ва энг мақбули танлаб олинади.

 

Ушбу босқичда Инспекция томонидан қуйидаги фитосанитария чоралари кўрилиши мумкин:

  • юкларга нисбатан – уларни олиб киришда ва олиб киргандан сўнг кўздан кечириш, зарасизлантириш, товарга нисбатан ундан фойдаланиш ёки унинг тақсимланишига доир чекловлар жорий этиш, шунингдек муайян маҳсулотни олиб кириш муддатларини белгилаш;
  • карантин остидаги маҳсулотга нисбатан – уни олиб кириш, транзит олиб ўтиш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилишга доир фитосанитария талабларини белгилаш;
  • мамлакатимизга карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга тақиқ ўрнатиш ва уни бекор қилиш;
  • республика ёки унинг алоҳида ҳудудларида карантин назоратини ўрнатиш.

 

Бир ёки бир нечта давлатлар, уларнинг алоҳида ҳудудларида ёки мазкур ҳудудларда жойлашган ташкилотларда ишлаб чиқилган карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга тақиқ ўрнатилади.

 

Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга тақиқ ўрнатилишига қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

  • маҳсулотларни фитосанитар сертификати мавжуд бўлмаганлиги;
  • фитосанитар хавфни таҳлил қилиш натижаларига асосан;
  • хорижий давлатларнинг ҳудудларида ўсимликлар карантини объектлари ўчоғлари мавжудлиги тўғрисида маълумотга эга бўлганда;
  • олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотлардан иборат юкларда ўсимликлар карантини давлат назорати амалга оширилиши вақтида мунтазам равишда ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда.

 

Инспекция томонидан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга ўрнатилган тақиқ экспорт қилувчи давлатнинг ўсимликлар ҳимояси ва карантини бўйича миллий ташкилоти ёки бошқа ваколатли органи томонидан берилган расмий материаллар асосида олиб борилган фитосанитар хавф таҳлили жараёнидан сўнг бекор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16