Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Ким ишлаб чиқариш амалиётини хорижда ўтайди

06.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2021 йилдаги “Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 551-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, амалиёт олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот билан келишиладиган дастур асосида ташкил этилади.

 

Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда ўтказилади ва икки босқичда амалга оширилади.

 

Биринчи босқичда олий таълим муассасаси томонидан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати тузилади. Мазкур рўйхат ҳамда уларга берилган тавсияномалар ҳар йили 1 июлдан кечикмаган ҳолда, ТИВга тақдим этилади.

 

Саралаб олишда талабалардан:

  • CEFR тизимининг камида С1 даражасига мос келадиган чет тилини билиш тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши;
  • умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

 

Иккинчи босқичда номзодлар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилувчи ташкилотнинг талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланади, кейин 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

 

Амалиётни ўташ даврида талабанинг белгиланган тартибда стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

 

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари  - Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари. 

 

Халқаро муносабатлар  - "Сиёсатшунослик", "Халқаро муносабатлар", "Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)", "Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)", "Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)" ҳамда "Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)" бакалавриат таълим йўналишлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум