Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ким табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади

06.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги 256-сон қарори билан Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида низом ва Рақобатга қарши келишувларни ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Табиий монополия субъектлари деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тўғрисидаги маълумотлар монополияга қарши органнинг расмий сайтида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар эълон қилинади.

 

Табиий монополия субъектини эътироф этиш масаласини кўриб чиқишда монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектга сўровнома юборади. Хўжалик юритувчи субъект сўровномани олган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан уни тўлдиради.

 

Табиий монополия субъектлари деб эътироф этиш ва уларнинг ушбу мақомини бекор қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотларни монополияга қарши орган томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан сўраб олиш ва таҳлил қилиш текшириш ҳисобланмайди.

 

“Рақобат тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, салоҳиятли рақобатчилар ўртасидаги рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ҳамда рақобатга қарши келишувлар вa мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тақиқланади.

 

Ҳаракатлар қуйидагиларга қаратилган бўлиши мумкин:

  • нархларни (тарифларни), чегирмаларни, устамаларни, қўшимча тўловларни ёки устама нархларни сунъий равишда белгилаш ёки сақлаб туриш, эркин бозор нархларининг қарор топишига тўсқинлик қилиш;
  • таклиф ҳажмини сунъий равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини келишиб олиш, товарларни ишлаб чиқаришни иқтисодий ёки технологик жиҳатдан асоссиз равишда камайтириш ва (ёки) тугатиш ёхуд технологиялар ва инвестицияларни чеклашни келишиб олиш;
  • энг яхши таклифларни танлашда, тендерларда, аукционларда нархларни ошириш, пасайтириш ёки сақлаб туриш;
  • товар ёки молия бозорини ҳудудий принцип, реализация қилиш ёки харидлар ҳажми, товарларнинг хиллари ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари доираси бўйича бўлиб олиш ёхуд маҳсулот сотиладиган бозорлар устидан назорат ўрнатиш ва бошқалар.

 

Монополияга қарши орган қуйидагиларни аниқлаш учун товар бозорларини таҳлил қилади:

  • бир-бирининг ўрнини босишини ҳисобга олган ҳолда, муайян товарнинг муомалада бўлиш чегараларини аниқлаш;
  • рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъектларга тўғри келадиган бозор улушларини аниқлаш;
  • янги хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштирадиган тўсиқларнинг мавжудлигини аниқлаш;
  • ишлаб чиқариш шароитларининг ўхшашлигини ҳамда товарни ишлаб чиқариш харажатларининг таққосланувчанлигини аниқлаш;
  • иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларга кўмаклашадиган ахборотлар билан алмашиш учун ахборот такдим этишлари мумкин бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мавжудлигини аниқлаш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-19
  • USD:12627.02 (+0.00) сум
  • EUR:13494.50 (+0.00) сум
  • RUB:142.18 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25