Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кимлар микрокредит ташкилоти муассислари бўла олмайди

05.09.2019

Рус тилида ўқиш

Чекловлар доираси кенгайтирилди. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 2093-11, 30.08.2019 йил).

 

Жумладан, микрокредит ташкилоти муассислари бўла олмайдиган субъектларнинг амалдаги рўйхати билан бир қаторда қуйидаги жиноятлар учун олиб ташланмаган судланганликка эга шахслар ҳам тақиқ остига тушдилар:

  • иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун (Жиноят кодексининг Махсус қисми учинчи бўлими);
  • бошқарув тартибига қарши жиноят учун (Жиноят кодексининг Махсус қисми XV боби, бешинчи бўлими).

 

Мазкур чеклов микрокредит ташкилоти устав фондининг 10%идан камига эга шахсларга нисбатан амал қилмайди.

 

Шунингдек, чакана хизматлар марказларини очганда Марказий банкка тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар аниқлаштирилди. Булар: чакана хизматлар маркази очилганлиги тўғрисида хабарнома ва уни ташкил этиш тўғрисидаги микрокредит ташкилоти бошқаруви олий органининг қарори.

 

Эслатиб ўтамиз, бундай марказларни очиш ҳуқуқи 2019 йил 1 августдан бошлаб микрокредит ташкилотларига тақдим этилган (23.07.2019 йилдаги ПҚ-4400-сон қарорга қаранг). Бунда мажбурий шарти - улар очилган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда МБни хабардор қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16