Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кимларга академик таътил берилади

08.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.06.2021 йилдаги 344-сон қарори билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 3.02.2021 йилдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ академик таътил беришнинг қуйидаги тартиби белгиланди:

  • академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;
  • оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;
  • талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;
  • академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

 

Низомга мувофиқ ОТМ талабаларига қуйидаги ҳолатларда академик таътил тақдим этилади:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун;
  • саломатлигини тиклаш учун;
  • ҳомиладорлик ва туғиш учун;
  • болаларни парвариш учун;
  • оиланинг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

 

Талабанинг академик таътил олиш тўғрисидаги мурожаати бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади ва ОТМ ректорининг (директорининг) буйруғи билан расмийлаштирилади. Талабанинг аризасига (ихтиёрига) кўра унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёхуд экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

 

Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди. Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум