Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Консерваторияга иккита бино ва санаторий топширилади

08.08.2017


Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3178-сон “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан:

  • Ўзбекистон давлат консерваторияси (кейинги ўринларда – консерватория деб аталади) фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури;
  • консерваториянинг таркибий тузилмаси;
  • Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

 

Ўрнатилишича, маданият вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон давлат консерваториясининг ректори ҳисобланади.

 

Консерваторияга қуйидаги манзилдаги бинолар топширилади: Мустақиллик проспекти, 31-уйда жойлашган бино (В.Успенский номидаги РИМАЛ), Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бино (Республика фонд биржаси биноси), шунингдек Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган санаторий “Мусиқа оромгоҳи” деган ном билан.

 

Консерватория биносида “Ноёб чолғулар давлат коллекцияси” ташкил этилади. Шунингдек, Олмазор кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинодаги асбоб-ускуналар модернизация қилинади.

 

Бу муҳим! 4 ой муддатда консерваторияга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари тартибига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритилади.

 

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлигига юқори малакали ходимлар, жумладан, иқтидорли ёш мутахассислар учун имтиёзли ипотека кредитлари асосида Тошкент шаҳрида қуриладиган кўп қаватли уйлардан уй-жойлар ажратиш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум