Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси шаҳодатномага эга бўлиши керак

23.01.2020

Рус тилида ўқиш

Уни олиш тартиби “Давергеодезкадастр” қўмитаси қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3211, 17.01.2020 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилмоқда.  У шартнома асосида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно), уларнинг қаватма-қават режаларини тузади, техник режаларини расмийлаштиради ва уларни техник ҳисобга қўяди. Муҳандислар риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномасини тузади.

 

Кадастр муҳандиси бўлиб ишлаш учун:

  • кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган бўлиши ёки геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
  • геодезия ва ер кадастри бўйича камида 1 йил иш стажига эга бўлиши;
  • имтиҳон топшириб, малака шаҳодатномасини олиши лозим.

 

Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун “Давергеодезкадастр” қўмитасига ариза ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • паспорт нусхаси;
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (хорижий дипломни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома) ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси тизимидан кўчирма);
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамли 4 дона рангли фотосурат.

 

Имтиҳон гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида 1 маротаба ўтказилади. 1 соат вақтда 75 та саволга жавоб бериш лозим. Тестлар танловга кўра ўзбек ёки рус тилида топширилади. Камида 70% саволга жавоб берган талабгорлар тест синовидан ўтган ҳисобланади. Имтиҳондан ўта олмаганлар  навбатдаги имтиҳонда ундан такроран ўтишлари мумкин.

 

Шаҳодатнома бепул берилади,  эгасининг фотосурати ёпиштирилган ҳолда тасдиқланган шаклда расмийлаштирилади ҳамда пойтахт ва пойтахт вилоятининг барча ҳудудларида амал қилади.

 

“Давергеодезкадастр” қўмитаси очиқ фойдаланиш мумкин бўлган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган кадастр муҳандисларининг электрон реестрини юритади:

  • муҳандиснинг Ф.И.О.;
  • малака шаҳодатномаси рақами, у олинган сана;
  • малака имтиҳонида қайд этилган натижа;
  • шаҳодатномани бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш ҳақидаги маълумотлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16