Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Лизинг ташкилотларида ички назорат кучайтирилди

05.07.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг “Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 2265-3, 26.06.2021 й.).

 

Киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан ички назоратни амалга оширишда масъул шахс бошқалар қаторида қуйидагиларга мажбур:

  • бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чораларни кўриш;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув тадбирларида қатнашиш ва уларда олинган маълумотларни лизинг берувчилар ходимларига етказиш.

 

Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

  • тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
  • мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
  • мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишни.

 

Агар мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш имкони бўлмаса, ташкилотлар мижознинг раҳбарини идентификациялаши лозим.

 

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва мижозларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи фойдаланиши мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.

 

Шунингдек, 122-модда киритилди, унга асосан лизинг берувчилар масъул ходимларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг замонавий усуллари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.

 

Молия вазирлиги йилига камида бир марта, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгариши муносабати билан лизинг берувчилар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.

 

Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин. Лизинг берувчилар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.

 

Шунингдек, бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

 Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16