Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Махсус мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади

18.04.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан  14.04.2022 йилдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сон Фармон имзоланди.

 

Ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндашувни шакллантириш, мактаблар тармоғини кенгайтириш, шунингдек иқтидорли ёшларни аниқлаш ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

  • Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 2022 йил 1 сентябрга қадар вазирлик, идора ва ташкилотлар тасарруфида бўлган таълим муассасалари негизида 19 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ҳамда 141 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади;
  • 2023 йил 1 июнга қадар - Халқ таълими вазирлиги тасарруфида бўлган ва фаолияти тугатилган Меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари негизида 5 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда 3 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади; 
  • 2022-2024 йилларда Агентлик тизимида 25 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар қурилади;
  • 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ХТВ тизимидаги айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар негизида айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилади;
  • келгусида янги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар фақат Агентлик тизимида ташкил этилади.

 

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказиладиган таълим ташкилотлари рўйхатлари тасдиқланди.

 

Агентлик мактабларига қабул параметрлари бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 24 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда Агентлик томонидан белгиланади.

 

2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида тегишинча 5- ва 7-синфларга амалга оширилади.

 

Агентлик мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш аниқ ва табиий фанлар, хорижий тиллар ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра амалга оширилади.

 

Кириш имтиҳонлари Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази томонидан халқаро ташкилотлар ҳамда Давлат тест маркази билан ҳамкорликда ўтказилади.

 

Рўйхати Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида ғолиб бўлган (1, 2, 3-ўрин) умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудудида жойлашган Агентлик мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади.

 

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул соғлом овқатланиш ташкил этилади.

 

Фармон билан Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази этиб қайта номланди.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун давлат таълим стандарти, ўқув режалари, таълим дастурлари ва дарслик мажмуаларини ишлаб чиқиш;
  • Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш;
  • таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • раҳбар ва педагог кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш;
  • Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш.

 

Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг педагог кадрларига қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

  • “Илғор ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга - уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида;
  • “Устоз ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга - уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 70 фоиз миқдорида;
  • “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатни олган педагог кадрларга - уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз миқдорида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16