Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Махсус турдаги товарлар импорт-экспорти қандай лицензияланади

06.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг  1.12.2017 йилдаги 959-сон қарори билан Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ–5215-сон Фармонига 1-иловада рўйхати тасдиқланган махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти лицензияланади. Шарҳ эълон қилинган пайтда мазкур илова эълон қилинмаган.

 

Лицензиялар бериш тартиби

 

Лицензиялар Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот- таҳлил департаменти (АТД) томонидан берилади. Шу органнинг ўзи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш масалаларини ҳал этади.

 

Эслатиб ўтамиз, департамент Президентнинг 21.08.2017 йилдаги  ПҚ–3226-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган. 

 

Лицензия махсус турдаги товарларни етказиб бериш бўйича тузилган контрактларни ижро этиш муддатига, бироқ 1 йилдан ошмайдиган муддатга берилади. Илгари ТИАИСВ томонидан берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунгача амал қилади.

 

Бу - муҳим! Президент ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорининг мавжудлиги лицензия олишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. 

 

Лицензияни расмийлаштириш учун АТДга тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

1. Ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • юридик шахс учун – унинг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
  • жисмоний шахс учун – ФИШ, шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;  
  • ариза берувчи амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият.

 

2. Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжати ёки қарорининг нусхаси;

 

3. Тузилган ҳамда харидор ва сотувчи имзолаган шартноманинг нусхаси.

 

Товарнинг келиб чиқиш сертификати энди талаб этилмайди. Лицензия бериш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни ишчи орган мустақил равишда бошқа ваколатли органлардан, шу жумладан электрон ҳужжат алмашинуви тизими орқали олади.

 

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг Президент ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги текширилади. Лицензия бериш учун йиғим ундирилмайди.

 

Бу - муҳим! Махсус турдаги товарларнинг, ҳатто тузилган шартнома мавжуд бўлган тақдирда ҳам, лицензия расмийлаштирилмасдан Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтилишига йўл қўйилмайди.

 

Шунингдек, қарорда расмийлаштириш муддатлари ва унинг шакли кўрсатилган ҳолда лицензия беришнинг батафсил схема келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.12.2017 йилда кучга кирди.    

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16