Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишлар қандай амалга оширилади

25.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарори)»ги 88-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор Президентнинг 29.09.2020 йилдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низомга (25.09.2018 йилдаги 765-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (1);
  • Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига (2.10.2018 йилдаги 787-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (2);
  • Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига (6.02.2019 йилдаги 95-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (3);
  • Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга (6.02.2019 йилдаги 95-сон ВМҚ билан тасдиқланган) (4);
  • 28.12.2019 йилдаги 1046-сон ВМҚга иловага (5).

 

Биринчидан, Низомга (1) киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектларини ҳудудларга бириктириш электрон танлов ҳамда тегишли хизматлар кўрсатиш шартномасига асосан камида 5 йил муддатга амалга оширилади (илгари – ёки ДХШ тўғрисидаги битимга ҳам асосан белгиланган). Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битим (Қоидаларга (3) 2-илова) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

Иккинчидан, Қоидалар (2) Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи хом ашёни тайёрлашга доир асосий талаблар тўғрисидаги боб билан тўлдирилди.

 

Учинчидан, Низомнинг (4) янги таҳририда қуйидагилар қабул қилинди: 

  • Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, уларнинг туман ва шаҳар филиаллари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси;
  • «Махсустранс» давлат унитар корхонаси ва уларнинг туман (шаҳар) филиаллари, «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонасининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси.

 

Тариф сеткаларига меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари киритилди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.