Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мажбурий меҳнат муаммолари ҳақида - ҳар йили Президентга ахборот берилади

31.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонида баён этилган, унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тегишли ташкилий-мувофиқлаштириш ва назорат-таҳлил функциялари билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди. Унинг таркибида 2 та кичик комиссия мавжуд:

  • одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия – ички ишлар вазири раҳбарлик қилади (Миллий комиссия раисининг ўринбосари);
  • мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия - бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлик қилади (Миллий комиссия раисининг ўринбосари).

 

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияларга  раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди. Ҳудудий комиссияларнинг вазифалари – миллий қонунчилик ва Миллий комиссиянинг тақдимномаларини сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажариш.

 

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилади, унга Миллий комиссия раиси вазифалари юкланади. Унинг вазифалари сирасига бу йўналишда мамлакатимиз ва жаҳонда юзага келаётган вазият тўғрисида,  жиноятчиларни тергов қилиш ва жазолаш ҳамда одам савдоси қурбонларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳар йили Президентга ахборот тақдим этиш киради.  Миллий маърузачи халқаро ҳамжамият, ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳамкорлик қилади, мазкур соҳада халқаро майдондаги миллий манфаатларни ҳимоя қилади, ОАВ учун мунтазам равишда брифинглар ташкил этади.

 

Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга одам савдоси қурбонларини халқаро стандартларга мувофиқ идентификация қилиш механизми ва одам савдоси қурбонларини қайта йўналтириш тартибини белгилайдиган тузатишлар киритилади.  Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16