Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади

Мактаб дарсликларига хавфсизлик талаблари белгиланди

30.12.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2022 йилдаги “Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 726-сон қарори имзоланди.

 

30.06.2023 йилда кучга кирадиган регламент мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.

 

Мактаб ўқувчиларига нашрлар:

  • 1-4-синфлар;
  • 5-9-синфлар;
  • 10-11-синфларга мўлжалланади.

 

Бунда, дарсликлар қуйидаги вазнлардан ошмаслиги керак:

  • 1-4-синфлар учун 300 гр.;
  • 5-6-синфлар учун 400 гр.;
  • 7-9-синфлар учун 500 гр.;
  • 10-11-синфлар учун -  600 гр.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.