Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мактабгача таълим қандай талабларга жавоб бериши керак

02.08.2017

Халқ таълими вазирининг “Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2898, 2017 йил 17 июль) эълон қилинди.

 

Маълумот учун: 18.10.2013 йилда тасдиқланган мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари кучини йўқотди.

 

Янги давлат талаблари:

  • давлат мактабгача таълим муассасалари;
  • нодавлат мактабгача таълим муассасалари;
  • қисқа муддатли гуруҳлар;
  • 7 ёшгача болалар мавжуд бўлган меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Қуйидагилар Давлат талабларининг вазифалари ҳисобланади:

  • болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш;
  • болаларда ўқишга қизиқишни ҳамда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотиш;
  • болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун интеграл таълимни ташкил этиш;
  • шахсга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш;
  • болаларни халқимизнинг анъаналари асосида тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • болаларни мактабда ўқишга тайёрлашда уларнинг ота-оналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ота-оналарга амалий жиҳатдан кўмаклашиш;
  • болаларда ижтимоий-коммуникатив, ахлоқий, эстетик сифат ва салоҳиятларни уйғотиш ҳамда ривожлантириш;
  • болаларни соғлом турмуш тарзи билан таништириш;
  • болаларда мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик хислатларини шакллантириш.

 

Давлат талаблари асосий йўналишлар бўйича ҳар бир ёш гуруҳи учун индикаторлар тўпламини намоён этади:

  • жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш (йирик ва майда моторика, сенсомоторикани ривожлантириш, маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш );
  • ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш(ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш, боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши,болада меҳнат тарбиясини, хавфсизлик асосларини шакллантириш);
  • нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш;
  • билиш жараёнини ривожлантириш(дунё ҳақида билим ва тушунча бериш, элементар математик тасаввурларини шакллантириш);
  • бадиий адабиётлар билан таништириш (бадиий эстетик, мусиқий кўникмаларни ривожлантириш).

 

Индикаторлар турли ёш гуруҳлари учун тасдиқланади: 2 ёшдан 7 ёшгача (қадам – 1 йил). Илгари қатор талаблар 6 ойдан 2 ёшгача бўлган болаларнинг тарбиявий жараёнига нисбатан амал қилган.

 

Ҳужжат давлат тилида расман эълон қилинган ва 24.07.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум