Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мамлакатда ва хорижда «Multibrand» дўконлар тармоғи ташкил этилади

11.02.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 8 февраль куни «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очилади.

 

Кредит линиялари Президентнинг 6.01.2017 йилдаги ПҚ-2718-сон қарорига асосан очилган кредит линияларининг танланмаган маблағлари ҳисобидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларида очилади.

 

Кредитлар тадбиркорлик субъектларига замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6% ставкасида ажратилади.

 

Шунингдек ҳужжат билан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хом ашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати тасдиқланди.

 

«Ойбек-автойўл» (Тошкент вилояти) ва «Сариосиё-автойўл» (Сурхондарё вилояти) чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда эксперимент тариқасида маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталари ташкил этилади. Ушбу савдо нуқталарида фаолият юритадиган тадбиркорлар томонидан реализация қилинадиган ҳамда қўшни давлат ҳудудига олиб чиқилган товарлар экспортга тенглаштирилади. Кейинчалик эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа халқаро қатновлари учун очиқ бўлган чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда шундай савдо нуқталарини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

«Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган «Multibrand» дўконлари ташкил этилади. Шунингдек Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу дўконларнинг электрон савдо платформаси яратилади. «Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзоларининг етакчи электрон савдо платформаларида маҳаллий чарм маҳсулотларини жойлаштириш бўйича харажатлари Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат 9.12.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16