Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозори ташкил этилмоқда

19.11.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 14.11.2018 йилдаги ПҚ–4016-сон қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битим (2018 йил 1 июнь, Душанбе) тасдиқланди. 

 

Интеллектуал мулк агентлиги битим доирасида Ўзбекистоннинг марказий ваколатли органи этиб белгиланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳам халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан ўзларига тааллуқли қисми бўйича масъул ҳисобланадилар.

 

Иштирокчилар ҳамкорликни ривожлантиришга аҳдлашиб олган асосий йўналишлар қуйидагилардир: соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар қийматини баҳолаш тизимларини ривожлантириш ва уларни бошқариш, шунингдек ҳуқуқларни тижоратлаштириш давлатлараро механизмларини ишга солиш.

 

Битим тарафларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида Интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлатлараро кенгаш ташкил этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16