Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш амалиётида нималар ўзгармоқда Нима учун my3.soliq.uz тизими ижарага берувчиларнинг барча ЭҲФларини ҳисобга олмайди 10 августдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлариарига қандай ўлчов бирлиги қўлланилади

Меҳнат миграциясини ташкиллаштиришнинг янги тартиби белгиланди

14.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2025 йилдаги «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 313-сон қарори қабул қилинди.

 

Ташкиллаштирилган тарзда меҳнат миграциясига чиққан, кейинчалик депортация қилинган фуқароларнинг депортация харажатлари, агар бу харажатлар Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланган бўлса, ушбу фуқаролардан ундириб олинади.

 

Шунингдек, депортация қилинганлардан аввал берилган субсидия ва компенсация суммалари ҳам ундириб олинади

 

Бундан ташқари, уларга бир йил муддатгача ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда меҳнат миграциясига юбориш хизматлари кўрсатилмайди.

 

Бундан буён фуқароларни ташкиллаштирилган тарзда меҳнат миграциясига юбориш тўғрисидаги шартномаларга жарима жазолари, шунингдек учинчи шахсларнинг кафиллиги тўғрисидаги талаб киритилади.

 

Шу билан бирга, хусусий бандлик агентликлари миграцияга юбориладиган фуқароларни ўша давлат қонунчилиги ва унда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишга мажбур бўладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.09.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев