Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятига талаблар белгиланди

24.07.2020

Рус тилида ўқиш

Марказий банк Бошқаруви томонидан Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3262, 30.06.2020 й.).

 

Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлар тўғрисида»ги ва «Микромолиялаштириш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • истеъмолчилар кредит ташкилотлари (КТ) томонидан тақдим этилаётган молиявий хизматларни эркин танлаш ҳуқуқига эга;
  • КТ томонидан бир хизматнинг истеъмолчига қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилиши тақиқланади;
  • КТ молиявий хизматлари истеъмолчи билан тузилган шартномага мувофиқ кўрсатилади. Шартноманинг матни давлат тилида тузилади. Ўзаро келишувга мувофиқ шартнома матни бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.

 

КТ томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчига ошкор этилиши лозим, истеъмолчиларга кредит ташкилотининг молиявий хизматини кўрсатиш тўғрисидаги маълумотлар шартномалар тузилишидан аввал бепул тақдим этилиши ва таништирилиши шарт. Истеъмолчи кредит ташкилотининг молиявий хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномасини (кредит, микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқалар бўйича) имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.

 

КТ томонидан кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда бир ойда бир марта бепул тақдим этилади:

  • кредитлаш лимити;
  • кредит бўйича тўланадиган пул маблағлари суммаси;
  • асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;
  • навбатдаги тўловлар ҳажми, таркиби ва муддатлари (тўловлар графиги);
  • кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;
  • муддати узайтирилган қарз суммаси ва таркиби;
  • келиб тушадиган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар.

 

Низомда нусхалари КТ томонидан тасдиқланган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган, истеъмолчининг талабига кўра улар бепул тақдим этилиши лозим.

 

Ҳужжатда қуйидагилар қайд этилди:

  • истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажмига қўйиладиган талаблар;
  • КТ томонидан истеъмолчи билан муносабатларни амалга оширишнинг асосий қоидалари;
  • қарздорлик юзага келганда КТнинг истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш қоидалари;
  • истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқишга қўйиладиган талаблар.

 

Истеъмолчиларнинг мурожаатлари КТга келиб тушган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2020 йилдан кучга киради.

 

Баҳодир Қаюмов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16