Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Минимал ижара ставкалари: 2024 йилда қўллаш тартиби

03.01.2024

Рус тилида ўқиш

«2024 йил  учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни (25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон) билан кўчмас мулк ва автотраспорт воситаларини ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун минимал ижара ставкалари тасдиқланди.

 

Вuxgalter.uz илтимосига кўра уларни қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид Хамроев тушунтирди.

 

– Солиқларнинг камайишига йўл қўймаслик учун 2024 йилдан бошлаб ҳукумат жисмоний ва юридик шахслар учун кўчмас мулк ва автотранспорт бўйича солиқ солиш мақсадида минимал ижара ставкаларини белгилади 25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон Қонунга 8-илова.

 

Ижарага берувчи ижарачи билан келишган ҳолда шартномада исталган ижара суммасини белгилашга ҳақли. Бунда, агар шартнома бўйича ижара суммаси минимал ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқилган суммадан кам бўлса, солиқ базаси (ЖШШДС, фойда солиғи, айланмадан солиқ) солиқ солиш мақсадларида белгиланган минимал ижара ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, минимал ижара ставкаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчилардан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш тартиби текин фойдаланиш шартномаларига (кредит шартномаларига) (яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар бундан мустасно) ҳам татбиқ этилади 25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон Қонунга 8-иловага изоҳ.

 

Батафсил buxgalter.uzда ўқинг.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум