Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак Бизнесни рўйхатга олиш – 2026: ҳисобот ҳолатини қандай текшириш ва хатоларни тузатиш мумкин МҲМС-марафон: 9 та стандарт лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди МҲМС-марафон: 9 та стандарт лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

ММФИ филиали қанча талаба қабул қилади

21.06.2019

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети» филиалига 2019/2020 ўқув йилига қабул квотаси белгиланди (ВМнинг 18.06.2019 йилдаги 504-сон қарори).

 

Квота Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг  республика ҳудудида атом электростанцияси қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олинган ҳолда белгиланган.


Қарорда 2019/2020 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квоталари 100 киши миқдорида белгиланган. Кадрлар тайёрлаш фақат грант асосида амалга оширилади.

Таълим йўналишлари бўйича квота қуйидагича тарзда тақсимланган:

 

Т/р

Таълим (мутахассислик) йўналиши номи

Қабул квотаси

1

Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси

25

2

Ядро физикаси ва технологиялари

25

3

Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси

25

4

Электроэнергетика ва электротехника

25

Жами:

100

 

Эслатиб ўтамиз, бу таълим муассасаси Президентнинг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон қарори билан ташкил этилган (батафсил – бу ерда).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.