Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

«ММФИ»нинг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул квотаси белгиланди

22.06.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.06.2020 йилдаги “2020/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 393-сон қарор қабул қилинди.

 

“ММФИ” МТЯУ филиалида 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси 100 ўрин миқдорида белгиланди. Бунда ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади.

 

Ҳар бир йўналиш учун 25 та ўриндан иборат квоталарнинг тенг миқдори назарда тутилади:

  • “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”;
  • “Ядро физикаси ва технологиялари”;
  • “Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси”;
  • “Электроэнергетика ва электротехника”.

 

Филиал Президентнинг 20.07.2018 йилдаги ПҚ-3875-сон қарори билан ташкил этилган. Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжларини қондириш учун энг муҳим илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш унинг фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.