Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартиби такомиллаштирилди

20.04.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 12.04.2022 йилдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-204-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

  • темир йўл линиялари ва автомобиль йўллари, уларнинг ажратилган минтақалари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкалари ажратилади;
  • ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи белгиланганда муҳандислик-коммуникация тармоқлари эгаллайдиган ер майдони, ушбу объектларни қуриш, улардан фойдаланиш, кўздан кечириш, таъмирлаш шартлари, ер фонди тоифасидан қатъи назар ер участкаси мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачисига етказилган зарарни қоплаш, ер участкасини унинг аввалги ҳолатига келтириш, сервитут учун ҳақ тўлаш тартиби ҳамда сервитут белгиланган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловлар кўрсатилиши шарт;
  • ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган ер участкаси қисми учун ер солиғи (ижара тўлови) ер участкаси мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачиси томонидан тўланади, бунда сервитут учун тўланадиган (бир марталик ёки ҳар йилги) ҳақ миқдори сервитут амал қиладиган муддатдаги ер солиғи (ижара тўлови) суммасидан кам бўлиши мумкин эмас ва бошқалар.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳукумат комиссияси раиси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

 

Қарор билан давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини ажратишнинг қуйидаги тартиби белгиланди:

  • фойдаланишдаги ер участкалари амалдаги фойдаланувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади;
  • фойдаланишдаги ер участкасини ажратишдан олдин уни давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди;
  • агар ер участкасининг амалдаги фойдаланиш мақсадини ўзгартириш учун қонунчиликда белгиланган аниқ асослар мавжуд бўлмаса, фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар томонидан келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-06
  • USD:12675.00 (+0.00) сум
  • EUR:13616.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.36 (+0.00) сум