Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Мол-мулк солиғини унинг бозор қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш бўйича талабномага қандай жавоб бериш лозим – buxgalter.uz да ўқингВоситачи ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги ДСИ талабномасига қандай жавоб бериши лозим - buxgalter.uz да ўқингКим фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлайди - buxgalter.uz да ўқингАгар таътилдан чақириб олишса, нима қилиш керак - buxgalter.uz да ўқинг

Муҳтож хотин-қизларга имтиёзли шартларда уй-жой берилади

20.04.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарори билан арзон уй-жойларни бериш тартиби тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан кейин – Фонд) таъсис этилди, у шу жумладан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга ёрдам кўрсатади.

 

Арзон уй-жойларни ажратиш шартлари

 

Қуйидаги муҳтож хотин-қизлар арзон уй-жойларни олишлари мумкин:

  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган;
  • ногиронлиги бўлган;
  • кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган оналар.

 

Уларга арзон уй-жойлар Президентнинг 21.10.2016 йилдаги ПҚ-2639-сон (қишлоқ жойларда) ва 23.10.2017 йилдаги ПҚ-3350-сон (шаҳарларда) қарорларида назарда тутилган дастурлар асосида берилади. Ҳар йили ажратиладиган уй-жойлар сони Президентнинг 22.12.2016 йилдаги ПҚ-2691-сон қарорида назарда тутилган туманлар ва шаҳарлар тоифасига (I ёки II) боғлиқ бўлади.

 

Уй-жойлар қиймати қуйидагича қопланади:

  • 25%и (бошланғич бадал) – Фонд, талабгор ишлаётган ташкилот, шунингдек тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;
  • 75%и – ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига.

 

Кредит дастур иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Аёл кам таъминланган оиладан бўлса ва доимий даромадга эга бўлмаса, кредит қуйидагилар ҳисобига қопланиши мумкин:

  • у ишлаётган ташкилот;
  • Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши;
  • «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Имтиёзли уй-жой олиш дастурида иштирок этиш тартиби

 

Яшаш шароитини яхшилаш мақсадида уй-жойга муҳтож хотин-қизлар доимий яшаш жойидаги ҳудудий комиссияга ариза билан мурожаат қилишлари лозим. Комиссиялар тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган бўлиб, арзон уй-жойлар дастурида иштирок этиш учун талабгорларни танлаб олиш билан шуғулланадилар. Улар ариза ва аёлнинг яшаш шароитларини ўрганадилар, шундан кейин, ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, имтиёзли кредит асосида уй-жой олиш учун ёзма тавсия берадилар.

 

Дастурга киритилган талабгорлар рўйхати ҳудудий хотин-қизлар қўмиталарига берилади, улар рўйхатларни умумлаштириб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этадилар. Улар эса инжиниринг компаниялари билан биргаликда, тақдим этилган муҳтож хотин-қизларнинг умумлаштирилган рўйхати асосида уй-жойларни қуриш учун зарур маблағларни аниқлайдилар. Шундан сўнг талабгорларнинг жамғарма омонат ҳисобрақамига бошланғич бадал ўтказилиши таъминланади. Аёллар инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартнома тузадилар ва тегишли тижорат банки филиалига ипотека кредити ажратишни сўраб ариза берадилар.

 

Яшаш шароитини яхшилашга эҳтиёжманд талабгорлар ижтимоий мезонларни баҳолаш орқали танлаб олинади. Улар орасида: бир неча оиланинг бир уйда (бир хонадонда) яшаши, икки ёки ундан ортиқ фарзанди борлиги, оиласининг даромади, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар ва б.  

 

Уй-жойга муҳтожлик даражаси ҳар бир мезон бўйича қўйиладиган баллардан келиб чиқиб аниқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_