Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Муҳтож хотин-қизларга кўпроқ арзон уй-жойлар берилади

20.06.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2019 йилдаги 502-сон қарори билан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартибига (ВМнинг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарори) тузатишлар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, муҳтож хотин-қизларнинг кўрсатилган тоифалари имтиёзли ипотека кредитлари асосида қишлоқ жойларда ва шаҳарлардаги кўп квартирали уйларда арзон уй-жойларни қуриш дастурлари бўйича уй-жой олишлари мумкин. Мурожаат қилиш тартиби, уй-жой ажратиш шартлари, бадал миқдорлари – бу ерда.

 

Арзон уй-жойларнинг турлари аҳоли пунктига (туман ёки шаҳар) боғлиқ бўлиб, ҳужжатга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:

  • туманларда – кўп қаватли уйлардаги 2–3 хонали хонадонлар, шунингдек 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар;
  • шаҳарларда – кўп қаватли уйлардаги 2–3 хонали хонадонлар.

 

Ажратиладиган уй-жойлар сони Президентнинг 22.12.2016 йилдаги ПҚ–2691-сон қарорига мувофиқ туман ёки шаҳар тоифасига (I ёки II) боғлиқ бўлади.

 

Бундан ташқари, энди 0,02 гектарли ер участкаларида намунали арзон уй-жойлар қурилмаган туман ва шаҳарларда муҳтож хотин-қизларга уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги 2–3 хонали хонадонлар берилади. Кўп қаватли уйлар қурилмаган аҳоли пунктларида эса хотин-қизлар 0,02 гектарли ер участкаси бўлган 3 хонали намунали уйлардан уй-жой олишлари мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16