Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа давом эттирилади

18.10.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.10.2023 йилдаги «Маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-335-сон қарори қабул қилинди.


«Sejin G&E Co., Ltd» компанияси (Корея Республикаси) иштирокида «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» (Оҳангарон тумани) ва «Майдонтол» (Паркент тумани) қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) қуввати 16 МВт бўлган муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Мазкур Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун «Sejin Uz» МЧЖ корхонаси ташкил этилди. Қарорга асосан, лойиҳа 2023-2026 йилларда амалга оширилади, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги эса уни амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларига 2024 йил 1 январга қадар Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 59 гектар ер майдонида жойлашган «Оҳангарон» маиший чиқиндилар полигонига туташ ҳудудда янги маиший чиқинди полигонини қуриш ва ишга тушириш ишлари якунланишини таъминлаш топширилди.

 

Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир ой муддатда чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ҳаво электр узатиш линияси учун зарур бўлган ер майдонлари бепул ажратиб берилади. Бундан ташқари, 2024 йил 1 мартга қадар «Оҳангарон» қаттиқ маиший чиқинди полигони оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилади.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 2045 йилгача «Sejin G&E Со. Ltd» компаниясига:

  • полигонлар ҳамда улардаги мавжуд инфратузилма объектлари, бино ва иншоотлар инвестиция лойиҳаси доирасида чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун текин фойдаланишга;
  • муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш линияси учун ажратилган ер майдонлари ижарага берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-08
  • USD:12683.99 (+0.00) сум
  • EUR:13647.97 (+0.00) сум
  • RUB:139.24 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19