Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Навоий кон-металлургия комбинати ислоҳ қилинади

07.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 30.03.2021 йилдаги «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 170-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 6.03.2020 йилдаги «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4629-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг (кейинги ўринларда - «Навоий КМК» ДК) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга жорий ҳолатида ўтказилаётган асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган активлари рўйхати;
  • «Навоий КМК» ДКнинг «Навоий КМК» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - «Навоий КМК» АЖ) ва «Навоий КМКкон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) ўтказиладиган активлари рўйхати;
  • «Навоий КМК жамғармаси» давлат муассасаси Васийлик кенгашининг таркиби.

 

Қуйидагилар «Навоийуран» ДКнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • фойдаланишда бўлган табиий уран конларини ишлатиш, уран конларида мавжуд ноёб ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш;
  • уран ва нодир металлар ишлаб чиқариш техноген чиқиндиларини утилизация қилиш, зарарсизлантириш, консервация қилиш ва белгиланган чегара доирасидан четга чиқмаслигини таъминлаш;
  • техноген чиқиндиларни қайта ишлашда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;
  • ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш ва бошқалар.

 

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ижтимоий-маданий, спорт-соғломлаштириш, уй-жой, маиший биноларни, ижтимоий-маданий, спорт-соғломлаштириш ва даволаш инфратузилмаси объектларини талаб даражасида техник, санитария ва ёнғинга қарши ҳолатда сақлаш ва ишлатиш;
  • касалликларнинг олдини олиш, соғломлаштириш, санаторий-курортда даволаш соҳасида ишларни ташкил қилиш;
  • акциядорлик жамияти, «Навоийуран» ДК, Жамғарма ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-кўнгилочар, таълим аҳамиятига эга ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

 

Молия вазирлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи «Навоий КМК» АЖнинг Трансформация дастурини ишлаб чиқиш учун халқаро инвестиция банкларини ва консультантларни жалб қилиш топширилди:

  • замонавий корпоратив бошқарув тизимларини жорий этиш;
  • харидлар ва бошқарув тизимларини аудитдан ўтказиш ҳамда «мувофиқлик тизими» (комплаенс) ва коррупцияга қарши хизматларни шакллантириш;
  • ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқариш жараёнларининг барча босқичларида татбиқ этиш.

 

Қарорда «Навоийуран» ДК, «Навоий ГМК» АЖ, Жамқарма фаолиятини ташкил этиш юзасидан бошқа вазифалар ҳам белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.



Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум