Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия берилади

26.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.04.2022 йилдаги 203-сон ВМҚ).

 

Низомга асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун БҲМнинг 1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади. Ушбу банд бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тааллуқли эмас.

 

Ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин иш берувчи субсидия олиш мақсадида Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш куни давомида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия иш берувчига ҳар ой учун кейинги ойда тўлаб берилади (6 ой давомида).

 

Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум