Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

09.04.2021

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритди (рўйхат рақами 3113-6, 1.04.2021 й.).

 

Биринчидан, ID-карталар жорий қилинганлиги муносабати билан Йўриқноманинг тегишли бандларига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, нотариал битимларни амалга ошириш учун мурожаат қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар жумласига ID-карталар ҳам киритилди.

 

Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2020 йилдаги 726-сон «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан тегишли ўзгартиришлар киритилди. Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда (27-б.) ҳамда умумий улушли мулк иштирокчисининг айрим битимларини тасдиқлашда (35-б.) Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти қоидалари қўлланилиши белгиланди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Во
ҳидова.



Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16