Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотариал расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизмати учун тўлов оширилмоқда

05.02.2024

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг “Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (01.02.2024 й. АВда рўйхат рақами 3235-4-сон).

 

Эндиликда нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш учун тўлов миқдори БҲМнинг 30%ни ташкил этади (муқаддам 20%).

 

Шунингдек мол-мулкка қўйилган тақиқни (хатловни) бекор қилиш ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкига киритиш учун тўлов белгиланмоқда (ҳар бир мулк учун БҲМнинг 5% ).

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.02.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум