Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади

09.01.2019

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг буйруғи (4.01.2019 йилда 3114-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди. 

 

Бунгача амал қилган тартиб 2019 йил 5 январдан ўз кучини йўқотди.

 

Нотариусларни танлаб олиш механизми ва танлов ўтказиш тартиб-таомилига ўтган йилиёқ жиддий ўзгартиришлар киритилган. Бу ҳақда илгари ёзган эдик (бу ерда ва бу ерда шарҳларга қаранг).

 

Нотариус лавозимига талабгор жавоб бериши керак бўлган талабларнинг қайта кўриб чиқилгани асосий янгилик бўлди. У 25 ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган, ш.ж. нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган мамлакат фуқароси бўлиши мумкин. Бунда судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.

 

Энди танлов ўтказиш тартиб-таомилига оид асосий ўзгартиришларни ёритамиз.

 

Биринчидан, талабгор танловдан ўтиш учун тақдим этадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди. Аризага қуйидагиларни илова қилиш зарур:

  • паспорт нусхаси;
  • белгиланган шаклдаги сўровнома;
  • диплом ёхуд хорижий таълим муассасасида олинган дипломнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
  • меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма;
  • судланганлик ҳақида маълумотнома;
  • малака имтиҳонини топширганлиги (қайта топширганлиги) ҳақида ҳудудий адлия органи ҳузуридаги малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида 3 йил мобайнида ишламаган фуқаролар учун).

 

Кўрсатилган ҳужжатлар Адлия вазирлигига электрон шаклда тақдим этилади.

 

Илгари амал қилган тартибга кўра ишчи орган малака комиссиясининг қароридан кўчирмани, шунингдек адлия органлари тизимида ишлаётган шахсларнинг маълумоти ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда олган. Шу сабабли уларнинг меҳнат дафтарчаси ва диплом тақдим этиши талаб қилинмаган. Бундан ташқари, рўйхатга сўровнома ва судланганлик ҳақида маълумотнома қўшилди.  

 

Тақдим этиладиган ҳужжатлар алоҳида файллар кўринишида (ўлчами 10 Мб дан ошмайдиган) расмийлаштирилади ва PDF форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.

 

Иккинчидан, танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон ОАВ ва Адлия вазирлигининг сайтида (адлия бошқармаларининг сайтларида) ҳамда «Инсон ва қонун» газетасида жойлаштирилади. Танлов ўтказилиши ҳақида хабар қилинган кундан бошлаб ҳужжатларни тақдим этиш муддати бир ойдан 15 кунгача қисқартирилди.

 

Учинчидан, Талабгор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида жойлашган  нотариал идораларидаги нотариус лавозимига даъвогарлик қилаётган бўлса, мазкур ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиши ҳақидаги мажбурий мезон бекор қилинди. Яъни пойтахт ва пойтахт вилоятида пропискага эга бўлмай туриб ҳам нотариус бўлиб ишлаш мумкин.

 

Тўртинчидан, танлов суҳбат тарзида ўтказилади (илгари – оғзаки-ёзма равишда). Саволларда қуйидаги соҳалар қамраб олинади:

  • давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар;
  • фуқаролик ҳуқуқи;
  • нотариат.

 

Саволларга тайёрланиш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади. Жавоблар 10 баллик тизимда баҳоланади.

 

Илгари танлов ижтимоий, ҳуқуқий ва нотариат соҳасидаги 5 та саволга ёзма ва оғзаки жавоб бериш асосида ўтказилиб, уларга тайёрланиш учун 90 дақиқа вақт ажратиларди.

 

Имтиҳондан ўтувчиларнинг уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ҳамда шпаргалкаларни танловга олиб кириши тақиқланади. Танлов ўтказиш куни ва жойи у ўтказилишидан 5 кун олдин Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинади. 

 

Бешинчидан, нотариус лавозимига тайинланган, бироқ озирги 3 йилда нотариус, нотариус ёрдамчиси, нотариус стажёри ёки нотариус котиби лавозимида ишламаган шахслар Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича бир ойлик амалиётни ўтайдилар. Бунинг устига амалиёт мураббийи – амалиёт соҳаси бўйича етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда камида 3 йил лавозимда ишлаётган нотариус белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16