Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Курс фарқларини қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш мумкин: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг жавоби Болани парваришлаш таътили даврида нафақа қандай тўланади МЧЖ устав фондини жамият мулки ҳисобига ошириш тартиби

Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади

17.02.2026

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг буйруғи (11.02.2026 й. АВ рўйхат рақами 3773-сон) билан Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига номзодлар учун ягона танлов ўтказиш ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди.

 

Ягона танлов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.

 

Танлов икки босқичда ўтказилади:

  • I босқичда номзодлар давлат ва муниципал бошқарув, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва мерос ҳуқуқи соҳаларида имтиҳон топширадилар;
  • II босқичда – махсус электрон платформада нотариал ҳаракатлар лойиҳаларини тайёрлайди ва муаммоли саволга жавоб беради (амалий кейс).

 

Ягона танловнинг амалий имтиҳон босқичи аудио ва видеоёзувларда қайд этилади ҳамда Вазирликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.

 

Нотариал округдаги бўш ва қўшимча нотариус лавозимлари тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида мунтазам равишда (ҳар ойда камида бир марта) эълон қилиб борилади.

 

Ягона танловда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида мажбурий малака ошириш курсларини ташкил этиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ берилган гувоҳномага эга номзодлар иштирок этиши мумкин (09.12.2025-й. АВ рўйхат рақами 3721-сон).

 

Талабгорлар 25 ёшдан 65 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари, олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига, шу жумладан нотариал идорада камида бир йиллик стажировкага эга бўлиши керак.

 

Судья, нотариус ёрдамчиси ёки суд органларида нотариал фаолиятни бошқариш ва назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларда камида беш йил ишлаган шахслардан камида уч йил стажировка ўташ талаб этилмайди.

 

Тест синовлари номзодларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланишига қараб йил давомида (июль – август ойларидан ташқари) Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.

 

Вазирлик имтиҳон ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида номзодларни имтиҳон ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин электрон шаклда хабардор қилади.

 

Тест синови натижаларига кўра 55 баллдан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларидан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.

 

Амалий имтиҳон топширишга номзод комиссиянинг бир сессияси давомида унда фақат битта нотариал округ бўйича иштирок этиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2026 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова