Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нукусда клиникага эга тиббиёт институти ташкил этилади

17.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

ТошПТИ Нукус филиалининг негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва институт клиникаси – тегишинча, давлат ОТМ ва тиббиёт муассасаси ташкил этилади. Бу Президентнинг 14 февралдаги қарорида назарда тутилган.

 

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади. ТошПТИ Нукус филиалининг барча талабалари институтнинг мос таълим йўналиши ва мутахассисликларига ўтказилади ҳамда битирувчи курс талабаларига институт дипломи берилади.

 

Институт ректори бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан институт клиникаси ва ўқув базаларидаги ўқув хоналарини таъмирлаш, жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек  институт клиникаси билан ўзаро шартномалар асосида пуллик асосда тиббий хизматлар кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этишга ҳақли.

 

Институт клиниканинг муассиси ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Клиниканинг бош шифокори яширин овоз бериш йўли орқали институт илмий кенгашининг тақдимномасига кўра, соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

Клиникада:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилган ҳолда имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш, шунингдек, аҳолига пуллик асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш;
  • республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар амал қилади.

 

Давлат бюджети маблағлари клиникага Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳақиқатда имтиёзли даволанган беморлар бўйича тақдим этилган чораклик ҳисоботлардан келиб чиққан ҳолда ажратилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16