Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Ижара тўғрисида»ги Қонунда нималар ўзгаради Корпоратив карта орқали тўланганда ЭҲФ расмийлаштириш мумкинми Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак

Объектингизда ҳисоблагични қандай ўрнатиш керак: электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари

04.12.2025

Рус тилида ўқиш

2026 йил 1 мартдан Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Улар 27.11.2025 йилдаги 749-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва ҳисобга олиш тизимларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш тартибини батафсил тартибга солади.

Ҳужжат ишлаб чиқарувчилар, узатиш ва тақсимлаш операторлари, сақлаш тизимлари, шунингдек, 6 кВ ва ундан юқори кучланишли тармоқларга уланган барча фойдаланувчиларга қўйиладиган ягона талабларни белгилайди. Маиший истеъмолчилар ва 0,4 кВ ли уланишлар учун меъёрлар тавсиявий характерга эга.

Соф техник тафсилотларни тушириб қолдирамиз (уларни сизнинг энергетик муҳандисингиз ўрганади), фақат билиш муҳим бўлган асосий жиҳатларни кўриб чиқамиз:

 

Ҳисобга олиш тизимлари қаерда ва қандай ўрнатилади


Электр энергетикаси корхоналари ва истеъмолчилар ишлаб чиқарилган, узатилган, сақланган ва истеъмол қилинган барча электр энергиясининг, шу жумладан экспорт, импорт ва технологик йўқотишларнинг аниқ ҳисобини юритишлари шарт.

 

Ҳисоблагичлар ҳам тижорат, ҳам техник ҳисоб учун қўйилади ва барча маълумотлар стандарт вақтда – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи куни соат 00:00 да қайд этилади.

 

Электр энергиясини ҳисобга олишнинг тижорат нуқталари баланс бўйича мансублик чегарасида жойлаштирилади. Истисноларга фақат техник жиҳатдан мумкин бўлмаганда ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда йўл қўйилади.

 

Янги уланиш нуқталарини энергия узатиш ва тақсимлаш тизими оператори ариза берган истеъмолчи билан биргаликда аниқлайди. Ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш бўйича барча харажатлар ариза берувчи зиммасида бўлади.

 

Объектни улашда унинг эгаси тизим оператори билан биргаликда ҳужжатлар пакетини тайёрлайди: бир чизиқли схема, ускуналарни ҳисобга олиш жадваллари, ҳисоблагичлар ва ўлчаш трансформаторлари тўғрисидаги маълумотлар, объект ичидаги маҳаллий истеъмолчиларни улашнинг техник шартлари.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/tatil_-_2020_nimalarni_hisobga_olishga_tugri_keladi

 

 

.

Валюталар курси

2025-12-04
  • USD:11912.38 (+0.00) сум
  • EUR:13873.16 (+0.00) сум
  • RUB:153.39 (+0.00) сум