Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Олий курсларда божхона менежерлари тайёрланади

06.11.2018

Рус тилида ўқиш

Олий ҳарбий божхона институти Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил этилди (2.11.2018 йилдаги ПҚ–3995-сон қарор). У ДБҚ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса ҳисобланади. 

 

Институт божхона хизмати учун қуйидаги мутахассисларни тайёрлаши белгиланди:

  • бакалавриатда иқтисодчилар («Божхона иши») ва юристларни («Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)») – 4 йиллик таълим муддати билан;
  • иқтисодиёт («Божхона иши (фаолият турлари бўйича)») ва ҳуқуқ магистрларини («Солиқ ва божхона ҳуқуқи») – 1 йиллик таълим муддати билан.

 

Таълим шакли – кундузги. Курсантларга стипендия тўланади.

 

Божхона органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш назарда тутилади.

 

Божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш учун ўқиш муддати 3 ойдан иборат бўлган «Божхона менежменти» олий курслари жорий этилади.

 

Институтда ўқиш даври божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади. Биринчи курсда таълим муддатини якунлаган курсантлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланадилар ва уларга институт жойлашган манзилдаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади.

 

Институт курсантлари билан ўқишни тугатгандан сўнг божхона органларида 5 йил давомида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади.

 

Институтнинг офицерлар ва сержантлар таркибига, курсантларига ДБҚ ходимларининг тегишли тоифалари учун кўзда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади.

 

Тегишли соҳаларда илмий, педагогик ёки амалий тажрибага эга бўлган шахслар институтнинг профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи таркиби лавозимларига тайинланишлари мумкин. Муассаса ходимларига (мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) лавозим маошининг 70%и миқдорида ойлик устама белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум