29.03.2017 йилдаги ЎРҚ–421-сон “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган бўлиб, 1.04.2017 йилда кучга киради.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Олий суд Пленуми – энди энг юқори инстанция эмас
Олий суд Пленуми – энди энг юқори инстанция эмас
31.03.2017

Ҳужжат билан суд инстанциялари рўйхатига тузатиш киритилди.
Биринчидан, Олий суд Пленуми (судьяларнинг умумий йиғилиши) энди энг юқори суд инстанцияси ҳисобланмайди. Илгари у назорат тартибида аниқ суд ишларини кўриб чиқар эди (мансабдор судьялар ва прокурорлар протестлари бўйича). Энди у фақат ташкилий масалаларни ҳал этади, суд амалиётини умумлаштиради ва қонунчиликнинг қўлланилиш тартиби ҳақида тушунтиришлар беради.
Олий суд Раёсати энг юқори инстанция бўлди. У Раис, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари ва бир нечта судьялардан иборат. Раёсатнинг аниқ таркибини Пленум тасдиқлайди.
Иккинчидан, ўрта бўғин судлари Раёсатлари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, Ҳарбий суд) ҳам аниқ суд ишларини кўриб чиқмайдиган бўлишди. Илгари улар Олий суд Пленуми сингари назорат қилувчи инстанция ҳисобланар эди. Энди улар фақат суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқиш ва судлов ҳайъатлари ҳамда қуйи судлар раислари маърузаларини эшитадиган бўлди.
Мазкур судлар раислари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорлари, Ҳарбий ва Транспорт прокурорлари энди назорат тартибида протест келтира олмайди.
Учинчидан, жиноят ишлари бўйича апелляция ва кассация судлари қарорларини қайта кўриб чиқиш тартиби ўзгарди.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳри судлари, Ҳарбий суд аппеляция ва кассация ҳайъатларининг ажримлари фақат жиноят ишлари бўйича суд ҳайъати ҳамда Олий суднинг ҳарбий ҳайъати томонидан назорат тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция ва кассация судлов ҳайъатларининг ажримлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарилган ажримлари – Олий суд Раёсати томонидан кўриб чиқилади.
Самир Латипов,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Ўз ихтиёри билан қурол қаерга топширилади?
- Мусодара қилинган жиноят қуроллари қайтариладими?
- Қарз учун қамашадими?
- Афв этиш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш ишлари бошланди
- Жиноят ишлари бўйича суд ижро варақасини 3 кун ичида юборади
- Қандай жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов мажбурий ҳисобланади?
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?