Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олий таълим муассасаларида – кредит-модуль тизими

07.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги «Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 824-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади. Ҳужжат билан Европа тизими (European Credit Transfer and Accumulation System – ECTS) асосида Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига мувофиқ:

  • ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўтайди ва малака оширади;
  • ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантураси дастурлари асосида ўқитилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини кенгайтириш мақсадида:

  • ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларни олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
  • таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
  • олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли ОТМ ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан тасдиқланади.

 

Ушбу Низом Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари, олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди. 


Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум