Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил III чорак учун 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) ва 4-kb (savolnoma) шакллари бўйича кимлар статистика ҳисоботини топшириши керак Рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартиби асосида почта манзилини онлайн ўзгартириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома Ишланмаган вақт учун қайси тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади – Buxgalter Pro

Олий ўқув юртлари битирувчиларининг амалиётга йўналтирилиши ва ишга жойлаштирилиши рақамлаштирилади

03.10.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2025 йилдаги «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 615-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 14.02.2025 йилдаги ПҚ-62-сон қарори билан амалиёт ўташ, малака ошириш ва ишга жойлаштириш жараёнларини рақамлаштириш орқали соддалаштириш вазифаси қўйилган.

 

Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва ишга жойлаштирилиши жараёнларини рақамлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан махсус электрон платформа ишлаб чиқилади.

 

Шундай қилиб, тасдиқланган Низомга мувофиқ:

  • амалиётга йўналтириш ва ишга жойлаштириш электрон платформа воситасида амалга оширилади;
  • битирувчиларнинг амалиётини ташкил этиш бўйича шартнома электрон платформада рўйхатдан ўтказилади;
  • олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишини мониторинг қилиш электрон платформани "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилиш йўли билан амалга оширилади.

 

Таълим ташкилоти ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.

 

Корхона (ташкилот) ҳар ойнинг 25-санасига қадар дастурга зарур кадрлар маълумотларини, шу жумладан вакант лавозимларни киритади. Таълим ташкилоти эса ҳар йили август ойида "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали платформага ишга жойлашган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 02.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова