Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилдан бошлаб асосий воситаларни қайта баҳолаш қандай ўтказилади 1-КB shakli йиллик статистика ҳисоботини қандай топшириш керак 2025 йилдан бошлаб асосий воситаларни қайта баҳолаш қандай ўтказилади

Олий юридик таълим учун квота оширилади

29.01.2018

 

2018 йил учун Давлат дастури (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони билан тасдиқланган) юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институти университетга айлантирилди. Энди бу юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида мамлакатимиздаги таянч олий таълим муассасаси бўлиб, 5 соҳа мутахассисликлари (фаолият йўналишлари) бўйича таълим беришни амалга оширади, улар: давлат-ҳуқуқий фаолият;  фуқаролик-ҳуқуқий фаолият; жиноий-ҳуқуқий фаолият; халқаро-ҳуқуқий фаолият; тадбиркорлик-ҳуқуқий фаолият (бизнес ҳуқуқи). Бир вақтнинг ўзида ТДЮУ таълим беришнинг модулли тизими жорий этилган илк миллий олий таълим муассасасига айланди (ТДЮУда таълим беришнинг модулли тизими ҳақида батафсил – бу ерда).

 

Мамлакатимизда юристларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш давом эттирилади. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида қуйидаги учта асосий йўналиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган Президент Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган:  

 

1 – юриспруденция соҳасида йирик ва нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини республикага жалб қилиш;

 

2 – юриспруденция мутахассислиги бўйича қабул квотасини ошириш. Маълумот учун, охирги марта оширилганидан кейин 2017 йилда ТДЮУ бакалавриатига қабул квотаси 600 нафарни ташкил этди.

 

3 – Тошкент давлат юридик университетининг ўқув-методик базасини кенгайтириш.

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2018 йилда кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 

Анвар Иркахўжаев.