Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Оммавий аҳамиятга эга ноёб объектларнинг эскиз лойиҳалари бўйича танлов қандай ўтказилади

26.09.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2023 йилдаги «Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 488-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартибини белгилайди.


Буюртмачи хизмати:

  • танловга қўйиладиган объектни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ғазначилик тизимида рўйхатдан ўтказади;
  • танловни ўтказиш шакли, лойиҳанинг тавсифи ва бошланғич нархи, танловни ўтказиш жойи, моддий рағбат миқдори ва таклиф бериш муддати ҳақида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали эълон беради.

 

Танловда фақатгина архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари иштирок этиши мумкин.

 

Иштирокчилар таклифлари қуйидаги таркибдаги комиссия томонидан баҳоланади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимларининг ўринбосарлари;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари;
  • объект бўйича буюртмачи хизмати раҳбари;
  • объектдан якуний фойдаланувчи ташкилот раҳбари;
  • ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзолари. 

 

Иштирокчилар қуйидаги мезонлардан келиб чиқиб 100-баллик меъёр бўйича баҳоланади:

Баҳолаш мезонлари

Максимал балл

1.

Амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (объектнинг иқтисодий самарадорлиги, конструктив ечимлар)

20

2.

Объектнинг функционаллиги ва эксплуатация қилишда қулайлиги

20

3.

Миллий архитектура анъаналари ва элементларидан фойдаланилганлиги

15

4.

Энергия тежамкор технологиялар қўлланилганлиги (қайта тикланадиган энергия ресурслари, муҳандислик тармоқлари билан бирга)

15

5.

Ландшафт ва интерьер дизайни (яшил архитектура, табиий яшаш муҳити ва биологик хилма-хиллик)

15

6.

Атроф-муҳитга мувофиқлиги қлим ўзгаришига мослашуви, одамларнинг ҳаётий фаолиятига ва туризмга уйғунлиги) ва ёндош ҳудудларга уйғунлиги

15

Жами:

100

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2023 йилдан кучга кирди.

  

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум