Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Парламентарийларга – узайтирилган таътил, ишга жойлаштириш кафолатлари

13.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Меҳнат кодекси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди (10.05.2019 йилдаги ЎРҚ–536-сон Қонунга қаранг).

 

Ўзгартиришлар билан Сенатда доимий асосда ишлаётган депутат ва сенатор меҳнат ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари назарда тутилган:

 

биринчидан, корхоналарнинг, муассасаларнинг ёки ташкилотларнинг раҳбарлари ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга ошираётган Сенат аъзосини ишдан озод қилиши шарт. У сенаторлик мажбуриятларини бажараётган вақтда унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади;

                              

иккинчидан, Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосига 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, кўпроқ муддатли таътил берилади. Бунда Қонунчилик палатаси депутатлари, қоида тариқасида, сессиялар оралиғидаги даврда таътилга чиқадилар; 

 

учинчидан, депутатга ва сенаторга ваколатлари муддати тугаганидан кейин уларнинг розилиги билан бошқа, шу жумладан юқорироқ лавозимдаги иш ҳам берилиши мумкин. Илгариги иш жойига (лавозимига) қайтган тақдирда, уларнинг аввалги эгаллаб турган лавозимига қабул қилинган шахс билан меҳнат шартномаси МКнинг 106-моддаси 2-бандига мувофиқ (тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича, таҳр.) бекор қилинади.

 

Қуйидаги ҳолларда:

  • корхона, муассаса, ташкилот қайта ташкил этилган ёки ходимлари сони (штати) ўзгарган тақдирда – депутатга, сенаторга ваколатлари муддати тугаганидан кейин илгариги иш жойи бўйича бошқа аввалгисига тенг лавозим берилади. Ишга жойлаштириш мажбурияти ҳуқуқий ворис зиммасига юклатилади;
  • корхона, муассаса ёки ташкилот тугатилган тақдирда – депутатга, сенаторга ўзининг розилиги билан бошқа корхонада, муассасада ёхуд ташкилотда иш (лавозим) берилади. Ишга жойлаштириш мажбурияти юқори турувчи орган ёки бошқа ваколатли орган зиммасига юклатилади;

 

тўртинчидан, Қонунчилик палатаси ва Сенат тарқатиб юборилган тақдирда, депутатга, сенаторга ишдан бўшатиш ойлик нафақаси ҳисобга олинган ҳолда ишга жойлашиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи тўланади;

 

бешинчидан, депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари муддати умумий иш стажига, хизмат муддатига ва аввалги ихтисоси бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бу муайян фаолият билан шуғулланиш ёки лавозимга эга бўлиш учун (масалан, адвокат, нотариус, судья ва ҳ.к.) малака талаби сифатида белгиланган махсус стажни ҳисоблаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.




 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16