Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Педагогнинг мақоми махсус қонун билан белгиланмоқда

02.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги ЎРҚ-901-сон Қонун имзоланди.

 

Меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи шахс педагогдир.

 

Қонунга кўра қуйидагилар тақиқланади:

● педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини баҳолашга таъсир кўрсатиш;

● педагогни ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

● педагогдан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни ва маълумотларни талаб қилиш.

 

Педагогни сиёсий ва ижтимоий ахамиятга эга бўлган тадбирларга (сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида иштирок этишга, тест синовларида аудитория назоратчиси вазифасини бажариш, аҳолини рўйхатга олиш ишларида кўмаклашишга, таълим ташкилотларини текшириш ҳамда аттестациядан ўтказиш жараёнларида эксперт сифатида иштирок этишга ва бошқаларга) жалб қилиш унинг розилигига кўра, у билан тузилган шартномага асосан, қўшимча ҳақ тўлаш эвазига, ишдан бўш вақтида ёки иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда амалга оширилади.

 

Педагог ўзининг касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган тақдирда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

 

Педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда судга бевосита мурожаат қилишга ҳакли.

 

Педагогларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли тарзда қабул қилинади.

 

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.02.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум