Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пенсияни 100% олувчи ходимлар сафи кенгаймоқда

09.02.2018

 

Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПФ–5328-сон Фармони билан ишловчи пенсионерларнинг айрим тоифаларига пенсияни тўлиқ тўлаш назарда тутилмоқда.

 

2018 йилнинг 1 мартидан Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, МХХ ва ДБҚнинг ҳарбий хизматчилари  ва ходимлари жумласидаги пенсионерлар қуйидаги ташкилотлар ва лавозимларда ишлаганда пенсияни тўлиқ оладилар:

  • Қуролли Кучлар таркибида ва юқорида санаб ўтилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида, шу жумладан маслаҳатчи сифатида ишловчилар, пенсияни қайси идорада расмийлаштирганлигидан қатъи назар, хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига тўлганлиги туфайли пенсияга чиққан тақдирда (соғлиғи ҳолатига кўра пенсияга чиққанлар бундан мустасно);
  • умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда директор, унинг ўринбосарлари, бошланғич чақирув (ҳарбий) тайёргарлик, шунингдек мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўқитувчилари сифатида;
  • олий ўқув юртларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўқитувчилари сифатида;
  • маҳаллий ҳарбий бошқарув органларида (мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари), шунингдек фахрийлар ишлари бўйича кенгашларда;
  • Президентнинг вилоятлар, туман (шаҳар) Халқ қабулхоналарида;
  • Мудофаа саноати давлат қўмитасининг ижроия аппаратида;
  • ҳарбий қисмларда ва муассасаларда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларида;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳларда;
  • шаҳар ҳокимликлари (вилоят марказлари) бошқарув аппаратларининг сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт раҳбарларининг маслаҳатчилари сифатида.

 

Пенсияни тўлиқ миқдорда олиш шарти – юқорида санаб ўтилган лавозимлардаги иши пенсионернинг ягона иш жойи бўлиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, айнан шу санадан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг бошқарув ходимлари пенсияни тўлиқ олишни бошлайдилар. Бундан ташқари, шу йилнинг бошидан бир қатор ишлаётган пенсионерлар учун шундай имтиёз амал қилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

  

 Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум