Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтернинг тақвими: июнь ойидаги муҳим саналар - buxgalter.uz да ўқингКарантин даврида олдинги йилларда кўрилган зарарни ҳисобга олиш мумкинми - buxgalter.uz да ўқингПФ-5996-сон Фармонни инобатга олган ҳолда кичик бизнесга имтиёзлар - buxgalter.uz да ўқинг«Кечикаётган» ЭҲФ муаммосини контрагент билан тузилган шартномада ҳал этиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингАгар дебиторлик қарзи мажбуриятларни бажаришга халақит берса, нима қилиш керак- buxgalter.uz да ўқинг

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган стаж ва иш ҳақини ҳисобга олиш тартибига қандай ўзгартириш киритилади

26.12.2018

Рус тилида ўқиш

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонунга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинади (29.06.2018 йилдаги ПФ–5468-сон Фармоннинг 2-бандига қаранг).

 

Шу сабабли 2019 йилдан пенсияларни тайинлаш учун олинадиган меҳнат стажини ҳисобга олиш ва ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг янги тартиби белгиланмоқда.

 

Ҳозир пенсияни ҳисоблаб чиқараётганда, агар ходим суғурта бадалларини тўлаган бўлса, ҳар қандай иш ҳисобга олинади. 2019 йил 1 январгача амалга ошириладиган меҳнат фаолияти даври учун меҳнат стажини аниқлашда мазкур тартиб қўлланилади. Ушбу санадан кейин бажариладиган иш даврини ҳисобга олиш учун эса, суғурта бадаллари бекор қилингани сабабли, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган ҳар қандай иш инобатга олинади. Тегишли ҳужжат лойиҳасида кўрсатилган ушбу ўзгартиришлар ҳақида илгари ёзган эдик.   

 

Тегишинча, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

  • 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
  • 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

 

Шунингдек иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларга пенсия ҳисоблаб чиқариш тартиби аниқлаштирилди. Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар томонидан ёлланган ходимлар, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзолари ҳақида сўз бормоқда. Уларга пенсия ҳисоблаш учун 2019 йил 1 январгача бўлган давр учун иш ҳақи миқдори – тўланган суғурта бадаллари миқдоридан, ушбу санадан кейин эса тўланган ЯИТ миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

 

Чет элда ёлланиб ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблашнинг худди шундай тартиби амал қилади. Шу тариқа, уларнинг 2019 йил 1 январгача чет элдаги меҳнат фаолияти даври – суғурта бадалларини тўлаган бўлсалар, ундан кейинги давр эса ЯИТ тўлаган бўлсалар, стажга қўшиб ҳисобланади.

 

Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_