Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пойтахт жамоат транспорти тизими қандай ривожлантирилади

07.02.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 02.02.2022 йилдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-111-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари:

  • жамоат транспорти тизимини унинг барча турларини узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантириш, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини камида икки баробарга ошириш;
  • жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, метрополитен тармоғини кенгайтириш, замонавий транспорт-ўтиш боғламаларини ҳамда намунавий лойиҳалар асосида автобус бекатларини ташкил этиш, жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш учун чорраҳа ва кўчаларни қайта лойиҳалаштириш;
  • ташувчиларни молиялаштириш тизими ва тариф сиёсатини такомиллаштириш орқали соҳа корхоналарини молиявий соғломлаштириш ҳамда хусусий сектор улушини икки баробарга ошириш;
  • велосипед ва бошқа моторсиз транспорт турларини ривожлантириш, жумладан, пиёдалар ва велотранспорт учун қулай ҳаракатланиш йўлакларини, велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойларни ташкил этиш;
  • рақамли технологиялар ва инновацион ёндашувларни кенг қўллаган ҳолда транспорт воситалари ҳаракатини бошқаришнинг интеллектуал ("ақлли чорраҳа", "ақлли автобус" ва "ақлли бекат") тизимларини жорий этиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
  • жамоат транспорти ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгилаш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси";
  • Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари);
  • Ер усти жамоат транспорти ва метрополитен йўналишлари кесишувларида ҳамда транспорт оқими юқори бўлган жойларда транспорт-ўтиш боғламаларини ташкил этиш манзилли дастури.

 

Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган, ҳайдовчи билан биргаликда саккиз ва саккизтадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган, фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган автотранспорт воситаларини 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

 

Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда-Концепция) пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг сифатли, оммабоп ва хавфсиз транспорт хизматларига ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш ҳамда йўловчиларга қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш муҳитини яратиш учун жамоат транспорт тизимини комплекс ривожлантиришнинг ўрта муддатли мақсадлар, вазифалар ва устувор йўналишларини белгилайди. Унда қуйидаги бўлимлар мавжуд:

  • Тошкент шаҳар жамоат транспорт тизимининт жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар;
  • Концепциянинг асосий мақсади ва устувор йўналишлари;
  • транспорт тизимида мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари;
  • Концепцияни амалга ошириш ва ундан кутилаётган натижалар;
  • Концепцияни амалга ошириш механизмлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум