Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Пойтахтнинг йўловчи ташиш транспорти ташкилотларига зарарлар қоплаб берилади

19.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 йилдаги 777-сон қарорида назарда тутилган.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройлари чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташиш ҳисобидан  2018 йил IV чораги ва 2019 йил I чораги бўйича 38,7 млрд сўм, “Тошкент метрополитени” УК эса 9 млрд сўм миқдорида зарар кўрди.

 

Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур зарарларни республика ва шаҳар бюджетидан қоплаб беради. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ олинган маблағларни етказиб бериладиган дизель ёқилғиси учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилотларига,  “Тошкент метрополитени” УК эса истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликни қоплашга йўналтиради.

 

Кўрсатилган компанияларни молиявий соғломлаштириш ва уларнинг зарарларини камайтириш бўйича амалий чоралар кўриш тўғрисидаги таклиф 2 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


.

Валюталар курси

2025-06-05
  • USD:12831.81 (+0.00) сум
  • EUR:14606.45 (+0.00) сум
  • RUB:163.75 (+0.00) сум