Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Президент ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилади

17.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Давлатимиз раҳбарининг 16 апрелда имзоланган тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган.

 

Жамоатчилик палаталари мамлакатимиз Президенти ҳузурида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Бу доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органлари бўлиб, уларнинг олдида давлат ва жамият институтлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органлари иши устидан назоратни кучайтириш, “халқ дипломатияси”ни ривожлантириш вазифаси туради.

 

 Жамоатчилик палаталари аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди. Ҳудудий жамоатчилик палаталарида улар 21 нафардан - ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТ (чет эл ННТ ваколатхоналари ва филиаллари бундан мустасно), илмий доиралар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари. Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатасида – 50 нафар аъзо бўлиб, улардан:

  • 18 нафар аъзоси Президент томонидан катта ҳисса қўшган, эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар, ННТ ва ОАВ орасидан тайинланади;
  • 18 нафар аъзоси – республика миқёсида фаолият кўрсатаётган ННТлари (чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари бундан мустасно), ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари тақдим этган номзодлар орасида танловдан кейин Жамоатчилик палатаси қарорига асосан қабул қилинади;
  • 14 нафар аъзоси - ҳудудий жамоатчилик палаталари раислари.

 

Уларнинг ваколат муддати - биринчи умумий йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб 3 йил. Жамоатчилик палатаси аъзолари орасидан раис ва унинг учта ўринбосари, шу жумладан биринчи ўринбосари – унинг аппарати раҳбари сайланади, шунингдек кенгаш шакллантирилиб, унга раис (кенгаш раҳбари), унинг ўринбосарлари ҳамда комиссиялар раҳбарлари киради. Ҳудудий палаталарнинг тузилмаси шу худди шу тарзда тузилган.

 

Палаталар раислари бошқа аъзолар билан тенг равишда жамоатчилик асосида фаолият юритади. Биринчи ўринбосар, ўринбосарлар ва аппарат (ҳудудий бўлинмалари билан) ходимлари (палатанинг ижро этувчи органи, юридик шахс) лавозимлари эса ҳақ тўланадиган ҳисобланади. Уларга вазирликларнинг тегишли ходимлари даражасида ҳақ тўланади. Бунда, аппарат ва унинг ҳудудий бўлинмаллари ходимлари лавозим маошлари асосида ЯТС бўйича икки баравар миқдорда оширилган тариф коэффициентлари ётади.

 

Жамоатчилик палатаси ваколатлари такрорланмаслиги учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича марказ тугатилади. “Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.

 

Жамоатчилик палаталарининг мақоми юксак, ваколатлари –кенг:

  • улар ишининг натижалари Олий Мажлис, Жўқорғи Кенгес ва барча даражадаги халқ депутатлари Кенгашларида ҳар чоракда кўриб чиқилади;
  • Жамоатчилик палатасининг фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузалари ҳар йили Президент ва Олий Мажлисга келиб тушади;
  • жамоатчилик палаталари аъзолари ҳар бир давлат органининг очиқ ҳайъат мажлисида, Парламент палаталарининг мажлисларида, “Ҳукумат соати”да, ҳудудий, туман (шаҳар) вакиллик органлари мажлисларида иштирок этишга ҳақли;
  • Жамоатчилик палатасига кўриб чиқиш учун Конституцияга тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта долзарб масалаларга доир НҲҲлар лойиҳалари юборилади;
  • палаталарнинг қарорлари давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа тузилмалар учун тавсиявий хусусиятга эга;
  • давлат органлари ва ташкилотлари  палаталар сўровига қонунларнинг,  давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён этиш билан 10-кунлик муддатда жавоб бериши шарт;
  • палаталар ҳар бир давлат органи, жумладан, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бундан мустасно) ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари  таркибларини шакллантиришда иштирок этади;
  • давлат ҳокимияти органлари ННТнинг мустақиллиги ва улар фаолиятига аралашмаслик принципларига қатъий риоя қилган ҳолда палаталар билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга ошириши керак;
  • давлат органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари палаталар ишининг ташкил этилиши ва амалга оширилишида зарур шарт-шароитлар яратади ва ҳар томонлама кўмаклашади.

 

Уч ой муддатда жамоатчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ, мажбуриятлари ва функциялари, шакллантириш тартиби, унинг аъзолари мақоми, кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқа жиҳатларни тартибга солувчи “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16