Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Прокуратура ўзига хос бўлмаган функциялардан маҳрум этилди

18.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бир қатор лавозимлар ва таркибий бўлинмалар тугатилди. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди (15.03.2019 йилдаги ПФ–5690-сон Фармон).

 

Хусусан, 1 апрелдан бизнесда ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва уларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш бизнес-омбудсманга ўтади (батафсил қаранг). Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Прокуратура органлари тизимида бир қатор лавозимлар ва таркибий бўлинмалар тугатилмоқда: 

 

Тугатилаётган лавозимлар

Тугатилаётган таркибий бўлинмалар

Бош прокурорнинг иккита ўринбосари

Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари

Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари

Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари

Туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари

Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими

 

Натижада 1 198 штат бирлиги қисқартирилади, уларнинг 87 таси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини, 470 таси ДСҚ бўлинмаларини тўлдириш учун йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилмоқда. Энди у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.

 

Президентнинг 15.03.2019 йилдаги ПҚ–4241-сон қарори билан марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг янги тузилмалари тасдиқланди. Бунда Инспекция бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони ҳам 1 795 бирликдан 1 739 бирликкача қисқартирилди.   

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16