Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлиги: нималар ўзгарди

26.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

«Прокуратура тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига тузатишлар киритилди (24.12.2019 йилдаги ЎРҚ-597-сон Қонунга қаранг).

 

Илгари прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлиги юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилган. ДХХ ҳарбий хизматчилари фақат тегишинча ДХХ раиси, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармаларнинг бошлиқлари розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Бу борада кўрсатиб ўтилган ходимларнинг дахлсизлиги олиб ташланди. Шу тариқа, энди уларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун юқори турувчи раҳбариятнинг розилиги талаб этилмайди – МЖТКда баён этилган умумий тартиб-таомил амал қилади.

 

Бунда шахсий таркибнинг дахлсизлиги аввалгидек сақланиб қолади:

  • прокуратура органларида – прокуратура органлари ходимларининг интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун жавобгарлиги масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади, прокурор, терговчи ва суриштирувчига нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки тергов ўтказиш прокуратура органларининг мутлақ ваколати ҳисобланади;
  • ДХХда – ҳарбий хизматчиси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 25.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.